09:10 / 17.06.2019
2 640

Трамп сайловолди штабининг бир неча ходими маълумотлар сизиб чиқиши сабабли бўшатилади

Трамп сайловолди штабининг бир неча ходими маълумотлар сизиб чиқиши сабабли бўшатилади
АҚШ президенти Дональд Трамп сайловолди штаби президентнинг паст рейтингидан гувоҳлик берувчи ички маълумотларнинг сизиб чиқиши сабабли жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича бир қатор мутахассислари хизматларидан воз кечадиган бўлди. Бу ҳақда NBC телеканалига таяниб Kun.uz хабар берди.

Манбалар маълумотларига кўра, гап штаб томонидан жорий йилда аввалроқ тўпланган ва эълон қилиш учун мўлжалланмаган маълумот ҳақида бормоқда. Бироқ ушбу маълумот март ойида The New York Times нашри, ABC ва NBC телеканаллари ва бошқа бир қатор ОАВ журналистлари қўлига тушган.

Бу маълумотларга кўра, Трамп 11 та штатда сайловчилар орасида оммавийлик бўйича собиқ вице-президент Жо Байдендан ортда қолмоқда. Байден навбатдаги президент сайловларига демократик партиядан номзоди илгари сурилиши мумкин ва ҳозирда Трампнинг энг кучли рақиби ҳисобланади.

Маълумотларнинг гувоҳлик беришича, президент сайловлари натижаларига муҳим таъсирга эга ҳисобланган баъзи штатларда Байден Трампни қўллаб-қувватланиш бўйича 10-15 фоизга ортда қолдирмоқда. Трамп штаби вакиллари ушбу маълумотлар эскириб қолганини айтишган.

Трампнинг ўзи эса унинг паст рейтингидан дарак берувчи сўровнома натижалари хато эканлигини таъкидлаб ўтган. NBC Трамп штабининг айнан қайси ходимлари бўшатилишига аниқлик киритмаган.

АҚШ президентининг 59-сайловлари 2020 йил 3 ноябрда бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп сайловолди штабининг бир неча ходими маълумотлар сизиб чиқиши сабабли бўшатилади