14:21 / 17.06.2019
4 109

Тоқаев Трампдан муросага келишни сўради

Тоқаев Трампдан муросага келишни сўради
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев «Euronews»га интервью берди.

Тоқаев АҚШ етакчиси Дональд Трампдан Хитой билан савдо урушида муроса йўлини танлашни, хитойликларни боши берк кўчага киритиб қўймасликни сўради.

«Мен хитойлик раҳбарлар, умуман бу халқ психологиясини яхши тушунаман, улар билан бемалол келишиб кетиш мумкин», — таъкидлади Тоқаев.

Тоқаев Қозоғистон Хитойга бир қатор табиий ресурсларни экспорт қилувчи энг йирик мамлакатлардан бири эканига урғу берди.

«АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо урушидан ташвишдамиз. Қозоқ маҳсулотлари нархи тушиб кетиши мумкин, мана шуниси хавотирли», — деди Қозоғистон президенти.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Хитойнинг қарийб 200 миллиард долларлик маҳсулотлари учун божни 10 фоиздан 25 фоизга оширганди. Кейинчалик Трамп Хитойнинг қолган моллари импортига ҳам божларни оширишни бошлашга буйруқ берганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тоқаев Трампдан муросага келишни сўради