Фото: «BBC»
Таиланд полицияси икки нафар италиялик — Франческо Галделли ва Ваня Гоффини ҳибсга олди. Галделли ва Гоффи америкалик актёр Жорж Клуни номидан бизнес юритиб, одамларни алдаб келишган, дейди «ВВС»га таяниб Xabar.uz нашри.
Клуни ўз номидан иш кўриб унинг брендидаги кийим-кечаклар савдоси билан шуғулланиб келаётган Галделли ва Гоффини 2010 йилда судга берганди. 2013 йили эса икковлонни Интерпол қидиришга тушди. Улар ўз ватанларида ҳам қатор фирибгарликларни содир этганликда айбланяпти.
Фото: «BBC»
Галделли ва Гоффи Таиланд ва Италия полицияси ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир чоғи Паттайяда тутилди. Улар Италиядаги суд таъқибидан бу ерга 2014 йилда қочиб келиб яширинишган. Аммо вақтни бекор кетказишмаган: интернетда қалбаки «Rolex» соатларини сотиш билан шуғулланишган.
Таиланд полицияси италияликларни фирибгарликдан ташқари миграция тўғрисидаги қонунни бузганликда ҳам айблаяпти — уларнинг визаси эскириб кетган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин
БМТ Исроилни халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларини бузганликда айблади
Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади
Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди
Трампнинг махфий ҳужжатлар бўйича суд жараёни кейинга қолдирилди
Ватандошларидан ёрдамини аямайдиган Болливуд юлдузлари