«Атирау гўзали —2015» танлови ғолиби вафот этди

  • 20 июнь 2019, 14:23
  • 1 746
  • Дунё
  • «Атирау гўзали —2015» танлови ғолиби вафот этди
    Фото: «Zakon.kz»
    19 июнь куни «Атирау гўзали —2015» Гавҳар Касаева вафот этди. Гўзаллик танлови ғолиби 2017 йилдан қорин бўшлиғи ўсма касаллигидан азият чекаётган эди.

    2018 йилнинг октябрида Гавҳар қозоғистонликларга Instagram орқали мурожаат қилиб, ўзини қўллаб-қувватлашларини сўраган. У ҳаётининг сўнгги кунларигача умидини сўндирмай Instagram’даги саҳифасига постлар жойлаштириб келган.

    «Мен аккаунтимни сотганим ва у бошқалар томонидан бошқарилаётгани ҳақида хабарлар оляпман. Ундай эмас. Бундай қарорга келишингизга янги суратларимни жойлаштирмаётгани сабаб бўлгандир. Бунинг сабаби, ҳозир юра олмаётганимдир. Оёқларим шишиб кетяпти, улар жуда кучсиз. Илтимос, дуоларингизга мени ёдга олинг», — деб ёзган эди Гавҳар 6 июнь куни.

    » » «Атирау гўзали —2015» танлови ғолиби вафот этди