22:44 / 24.06.2019
2 650

Тожикистонда “хорижий совғалар” учун нархлар лимити белгиланади

Тожикистонда “хорижий совғалар” учун нархлар лимити белгиланади
Тожикистон амалдорларининг хорижга бориб келганларидан кейинги совғалар қиймати бир йилда 5500 сомони ($580) дан ошиб кетмаслиги керак. Бозор қиймати ана шу рақамдан ошиб кетадиган совғаларни амалдорлар давлатга топширишлари керак бўлади.

Тожикистон президенти хузуридаги Давлоат хизматлари Агентлиги томонидан тайёрланган фармойиш лойиҳасининг нусхаси Радио Озоди ихтиёрида бўлиб, унда таъкидланишича, амалдорлар ўз раҳбарларини “хизмат вазифаси билан боғлиқ хорижий командировкалар ва бошқа расмий тадбирларда олган барча совғаари” ҳақида хабардор қилишлари лозим.

Барча давлат хизматчилари хорижга командировкага бориб келганларидан кейин ўз муассасалари бухгалтериясига молиявий ҳисобот беришлари керак, унда олинган совғалар нархи кўрсатилиши шарт. Амалдорнинг товар чеки бўлмаган тақдирда, мутахассислар унинг бозор нархини ҳисоблаб чиқадилар, дейилади лойиҳада. «Ортиқча» совғалар давлат ходими ишлайдиган муассаса балансига ўтказилади.

Ҳужжатда давлат ходими томонидан хорижга сафар қилган вақтида жисмоний ва юридик шахслардан совға ёки бошқа мукофлотларни олишлари тақиқланади.

Тожикистон президенти ҳузуридаги Давлат хизматлари Агентлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари Гурез Қосимзоданинг айтишича, лойиҳа республика вазирлик ва идораларида муҳокама қилинмоқда. Давлат хизматчиларининг, жумладан хорижга қилган командировкаси вақтида, совғалар олиш тартиби парламент томонидан коррупцияга қарши кураш тўғрисдаги қонуннинг янги таҳрири қабул қилинганидан сўнг белгиланади. Янги таҳрир бўйича ишлар ҳозирча якунланмаган.

Қосимзоданинг сўзларига қараганда, олган совғалари тўғрисидаги маълумотларни яширган амалдорларни қандай жазо кутаётгани ҳозирча аниқ эмас. Шу билан бирга янги лойиҳа амалдорларга яқинлари, танишлари, дўстларидан қимматбахо совғалар олишни тақиқламайди. Ўз номини ошкор қилишни истамаган амалдорлардан бирининг айтишича, мамлакат ичкарисида давлат хизматчилари ўз қариндошлари ва дўстларидан совға сифатида машина, от, уй, ер участкалар, қимматбахо соатлар ва пул олиб туришади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистонда “хорижий совғалар” учун нархлар лимити белгиланади