Фото: Metro
Vietjet Air авиакомпанияси стюардессаси уч йўловчи томонидан калтакланди. Стюардесса йўловчилар билан бирга суратга тушишни истамагани зўравонликка сабаб бўлган.
Ҳодиса Вьетнамдаги Тхо Суан аэропортида рўй берди. Йўловчилар Ле Ван Нхи, Ле Трунг Дунг ва Фам Хуу Ан Vietjet Air авиакомпаниясида фаолият олиб борадиган Ле Тхи Жиангни бирга суратга тушишга таклиф этишган. Аммо аёл уларга рад жавобини берган. Бу эса йўловчиларнинг жаҳлини чиқариб юборди.
Сайёҳлардан бири стюардессани тепиб йиқитади. Кейин эса иккинчи сайёҳ бошқа стюардессани таъқиб эта бошлайди. Шундан сўнг аэропорт хавфсизлик хизмати ходимлари билан жанжал бошланади.
Йўловчиларнинг уччаласи ҳам алкоголли ичимликлар таъсирида маст ҳолатда бўлган. Уларнинг барчаси қўлга олинган ва полиция бўлимига олиб борилган. Суд Ле Ван Нхини уч йил, Ле Трунг Дунгни икки йилу ўн ой ва Фам Хуу Анни бир йилу ўн ойга қамоққа ҳукм қилди.
Шунингдек аэропорт хавфсизлик хизмати ходимлари ҳам ўз вақтида керакли чора кўрмагани учун жаримага тортилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди