
Фото: Depositphotos
Big 7 Travel сайти томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, украиналиклар дунёдаги энг чиройли миллат дея топилди, деб хабар беради Forum Daily'га таяниб Дарё нашри.
Мила Кунис ва Мила Йовович каби Голливуд актрисаларнинг ватани бўлган Украина дунёнинг энг чиройли миллатлари рейтингида биринчиликни эгаллади. Иккинчи ўринни данияликлар эгаллаган бўлса, филиппинликларга учинчи поғона насиб этди.
Рўйхатнинг охиридан — 50-ўринни ирландиялариклар, 45-ўринни америкаликлар эгаллади.
Сўровнома Big 7 Travel компанияси томонидан ўтказилди. Унда компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги 1,5 миллион обуначиси ичидан танлаб олинган 8,5 минг респондент иштирок этди.
Россияликлар эса рўйхатнинг 33-поғонасидан ўрин олди.
УкраиналикларЭнг Чиройли МиллатГолливуд АктрисалариСўровнома НатижалариBig 7 TravelДанияликлар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар