date
views 4 762

Мексикада бир метр қалинликда дўл ёғди (фото, видео)

Мексикада бир метр қалинликда дўл ёғди (фото, видео)
Фото: AFP 2019 / Ulises Ruiz
Мексиканинг Гвадалахара шаҳри дўл ёғиши оқибатида муз қатлами билан қопланди, деб хабар берди Kun.uz нашри.

Нашрнинг маълум қилишича, айрим жойларда музнинг қалинлиги бир метр ва ундан ортиқроқни ташкил этган. Маҳаллий ОАВдаги суратлардан йўлларни муз қоплаб олганини кўриш мумкин. Бир неча бинолар вайрон бўлган.

Фото: REUTERS

Фото: REUTERS

Фото: REUTERS

Фото: REUTERS
Штат фуқаро мудофааси ва ёнғин хавфсизлиги бошқармаси директори Халиско Виктор Уго Рольданнинг сўзларига кўра, дўл ёғиши оқибатида жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Diario de Mexico нашрининг ёзишича, шаҳарни муз парчаларидан тозалашда ҳарбийлар, фуқаро мудофааси ва маҳаллий ҳокимият ходимлари қатнашмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мексикада бир метр қалинликда дўл ёғди (фото, видео)