date
views 4 239

Етакчи архитекторлар дунёдаги энг яхши уйни танлашди

Етакчи архитекторлар дунёдаги энг яхши уйни танлашди
AR House 2019 мукофоти ҳайъати аъзолари дунёдаги энг яхши уйни танлашди. У Япониянинг Курасики шаҳрида жойлашган, деб хабар берди Kun.uz нашри.

Қурилиш компанияси бу эски уйни қайта тиклаган. Архитекторлар унга замонавий қиёфа беришган, шу билан биргаликда унинг тарихий томини сақлаб қолишган.

Ҳайъат аъзолари таркиби жаҳоннинг етакчи архитекторлари: япониялик Такэси Хаяцу, норвегиялик Манте Кула, британиялик Стивен Тейлор ва бошқалардан ташкил топган.

Йилнинг энг яхши уйи номига бутун дунёдан 200дан ортиқ лойиҳа даъвогарлик қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Етакчи архитекторлар дунёдаги энг яхши уйни танлашди