date
views 3 878

Индонезияда қанот ва пайпаслагичларга эга ғалати мавжудот тасвирга олинди (видео)

Индонезияда қанот ва пайпаслагичларга эга ғалати мавжудот тасвирга олинди (видео)
Индонезиялик Хари Тоа уйи шифтида пайдо бўлган ғалати мавжудотни видеога олди, деб ёзмоқда Daryo.uz нашри.

Тасвирда икки қанот ва турли узунликдаги тўртта пайпаслагичга эга ўртача катталикдаги мавжудотнинг тепага кўтарилаётганини кўриш мумкин. Видео муаллифи унинг кўринишидан ҳайратга тушган ва уни «ўзга сайёралик» деб атаган. Унинг тахминича, ўша куни ёмғир ёғаётгани сабабли мавжудот тунаш учун хавфсиз жой қидирган.

Тоа бу қандай турга кирувчи ҳайвонлигини аниқлай олмай, Arctiinae оиласига кирувчи капалак бўлса керак, деган фикрга келган. У капалак ва ўргимчак гибридига ўхшаш бўлиб, эътибор тортишга ёрдам берувчи феромонлар ишлаб чиқарадиган бир нечта пайпаслагичларга эга.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Индонезияда қанот ва пайпаслагичларга эга ғалати мавжудот тасвирга олинди (видео)