15:27 / 06.07.2019
3 431

Порошенко банкдан 34 миллион доллар нақд пул ечиб олгани маълум бўлди

Порошенко банкдан 34 миллион доллар нақд пул ечиб олгани маълум бўлди
Фото: «РИА Новости»
Украина собиқ президенти Пётр Порошенко банкдан 34 миллион доллар нақд пул ечиб олди. Бу ҳақда собиқ президент администрацияси раҳбарининг ўринбосари Андрей Портнов ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.

Портновнинг ёзишича, Порошенко пулларни 17 майдан 18 июнга қадар ўзига тегишли Халқаро инвестициялар банкидан ечиб олган. Жами 34 миллион доллар ечиб олинган бўлиб, уларнинг умумий оғирлиги 340 килограммга тенг.

Шунингдек, Портновнинг қўшимча қилишича, Порошенко пулларни «яширган» ёки сайловчиларни сотиб олишга йўналтирган бўлиши мумкин.

Унинг сўзларига кўра, айни вақтда тергов органлари мазкур мурожаат бўйича суриштирув ишларини олиб бормоқда ва пулларнинг тақдири нима кечганини аниқлаш ҳаракатида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Порошенко банкдан 34 миллион доллар нақд пул ечиб олгани маълум бўлди