18:53 / 14.07.2019
5 043

Немислар бир ойда қанча ойлик олишади ва солиқлардан сўнг қўлларида қанча пул қолади?

Немислар бир ойда қанча ойлик олишади ва солиқлардан сўнг қўлларида қанча пул қолади?
Германияда оддий қоида мавжуд: қанча кўп пул топсангиз, шунча кўп солиқ тўлайсиз. Аммо қанча?

Германияда энг талаб юқори касблардан бири - дастурчилик. Statista порталининг маълумот беришича, ҳозирда дастурчи бир ойда ўртача 5000 евро топади. Солиқлар тўланганидан сўнг қўлида қанча пул қолишини унинг мисолида кўриб чиқамиз.

Германияда солиқ ставкаси миқдорига – у 14дан 42 фоизгача бўлади – нафақат маош миқдори, балки оилавий аҳвол ҳам таъсир қилади. Биз кўриб чиқаётган мисолда 12,72 фоизлик ставка учрайди. Бу Германияда болалар учун ажратиладиган нафақа солиққа тортилмаслиги натижасида юзага келади. Оила қурмаган ва фарзанди бўлмаган шахслар оилалиларга нисбатан кўпроқ солиқ тўлашади. Оиласиз ва фарзандсиз бўлган дастурчи бир ойда 5000 евро топса, барча солиқ ва ижтимоий ажратмалардан сўнг унинг қўлида 2923,32 евро қолади. Оиласи ва фарзандлари бўлган ҳамкасби қўлида эса 3361,50 евро қолади.

Даромаднинг асосий қисми даромад солиғини тўлашга кетади - бўйдоқлар қарийб 21 фоиз, оилалар 13 фоиз атрофида тўлашади.

Германияда ишлайдиган ҳар бир киши янги федерал ерлар билан бирдамлик бадалини тўлайди. Унинг миқдори ҳам маош миқдорига боғлиқ. Оиласи бўлмаган мутахассис оилалига нисбатан 3,5 баравар кўпроқ – ойлик маошининг 1 фоизидан сал ортиқроқ миқдорда бадал тўлайди.

Ижтимоий ажратмаларга эса оилавий аҳвол унчалик ҳам таъсир кўрсатмайди. Пенсия жамғармаси, тиббий суғурта, парвариш зарурияти эҳтимоли суғуртаси ва ишсизлик эҳтимоли суғуртаси учун бўйдоқ дастурчи 997, оилали дастурчи эса 986 евро тўлайди.

Натижада оилали дастурчининг қўлида маошининг 67 фоизи, оиласиз дастурчининг қўлида эса маошининг 59 фоизи қолади.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Немислар бир ойда қанча ойлик олишади ва солиқлардан сўнг қўлларида қанча пул қолади?