19:23 / 15.07.2019
2 842

Эрдўғон С-400 зенит ракета тизими бўйича битимни Туркия тарихида муҳим деб атади

Эрдўғон С-400 зенит ракета тизими бўйича битимни Туркия тарихида муҳим деб атади
Фото: Reuters
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россиянинг С-400 зенит ракета тизимини сотиб олиш ҳақидаги битимни мамлакат тарихида энг муҳим деб ҳисоблади. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Шу билан бирга, президент зенит ракета тизими ҳарбий ҳаракатлар учун эмас, мамлакат миллий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида олинаётганини таъкидлаган. Эрдўғон, шунингдек, НАТО Туркия Россиянинг ракета тизимини олганидан хурсанд бўлиши кераклигини, чунки альянс аъзоси ва ташкилотнинг ўзи ҳам кучлироқ бўлишини қўшимча қилган.

АҚШ норозиликларига қарамасдан, тизимнинг дастлабки партияси 12 июль куни Анқарага етказилган. Вашингтон Туркияга санкциялар билан таҳдид қилган эди, аммо кейинчалик уларни жорий қилишни камида бир ҳафтага кечиктирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўғон С-400 зенит ракета тизими бўйича битимни Туркия тарихида муҳим деб атади