date
views 3 441

Бразилияда қалбаки Ferrari ишлаб чиқарилувчи фабрика аниқланди

Бразилияда қалбаки Ferrari ишлаб чиқарилувчи фабрика аниқланди
Бразилиянинг Итажаи шаҳрида қалбаки Ferrari ва Lamborghini автомобилларини ишлаб чиқарувчи фабрика аниқланди. Тинтув вақтида полиция у ерда 8 та тайёр автомобилни топган. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Автомобилдан ташқари бутловчи қисмлар аниқланган. Қалбаки спорткарлар бутун мамлакат бўйлаб оригинали нархининг 8 фоизидан сотилган.

Автомобил ижтимоий тармоқлар орқали буюртирилган. Корхона эгаси бўлган ота ва ўғил ҳеч қаерга кетмаслик шарти билан қўйиб юборилган. Фабрика полиция томонидан ёпиб қўйилган.

Барча автомобиллар мусодара қилинган. Уларнинг нархи 180 минг доллардан бошланган.
Таъкидланишича, “уддабурон” ота-ўғилга катта жарима солиниши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бразилияда қалбаки Ferrari ишлаб чиқарилувчи фабрика аниқланди