Фото: «Корреспондент.net»
Time журнали Интернет оламидаги энг нуфузли 25 кишини эълон қилди. Бу ҳақда нашрнинг расмий сайти маълумотларига таяниб, «Корреспондент.net» хабар қилади.
Ушбу рўйхат рейтинг эмас, балки ижтимоий тармоқлар ва янгиликлар соҳасида энг кучли таъсирга эга бўлган шахсларни аниқлайди. Рўйхат сиёсатчилар, қироллик оиласи аъзолари, мусиқачилар, шоу-бизнес юлдузлари, блогерлар ва бошқаларни ўз ичига олади.
Instagram ижтимоий тармоғида «хит» бўлиб, миллионлаб «лайк» тўплаган «Товуқ тухуми» пости муаллифи ҳам рейтингда ўрин эгаллади.
Рўйхатга Британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл ҳам киритилган. Мусиқа оламидаги энг нуфузли реппер Lil Nas X, корейс гуруҳи BTS, рэппер Cardi B ва Ариана Гранде рўйхатдан жой олди. Актёрлардан эса Жамила Жамил ва Жада Пинкетт-Смитлар 25 талик рейтингга киритилди.
Сиёсатчилардан АҚШ президенти Доналд Трамп ва Конгресснинг аёл аъзоси Александрия Окасио-Кортес рўйхатга киритилган.
Шунингдек, 25 талик рейтингда собиқ америкалик ҳарбий Брайан Колфедж, саудиялик қочқин Раҳаф Муҳаммад, америкалик активист Эди Баркана, журналистлар Карлос Маза, Яшар Али, Бен Шапиролар жой эгаллади.
Рўйхатга кўплаб блогерлар, жумладан, Лайза Коши, Жеймс Чарльз, Эмма Чемберлен, Жожо Сива, Эрман Гармендия, Чжан Даи ва Бенджамин Луполар киритилди.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Хотира – абадий, қадр – муқаддас!
Онколог татуировка ишқибозларини жиддий огоҳлантирди
“Ҳизбуллоҳ” Ливан чегараси яқинидаги Исроил ҳарбий объектларига ҳужум уюштирди
Тошкентдаги Исроил элчихонасини ёқиб юборишга уринган талаба 5 йилга қамалди
Дунёдаги энг кўп миллионерлар яшайдиган шаҳарлар эълон қилинди
Хонанда Шоҳжаҳон Жўраевга нисбатан жиноят иши очилгани маълум бўлди