
Фото: CBS News
Жоржия яқинидаги пляжда дам олаётган аҳоли қирғоққа чиқиб қолган 50 га яқин китни қутқариш учун ёрдам кўрсатди, деб хабар беради Daryo.uz нашри.
Денгиз Сент-Саймонс ороли қирғоғига 50 яқин китни улоқтириб ташлаган. Маҳаллий аҳоли ва туристлар қутқарувчилар келишини кутиб ўтирмасдан, уларга ёрдам кўрсатди.
Денгиз жониворларининг аксарияти сувга қайтарилди, бироқ уч нафари ҳалок бўлгани айтилмоқда. Учта китнинг ҳалок бўлишига нима сабаб бўлгани аниқланмоқда.
Beached Whales East Beach SSI, GAEast beach St. Simons Island, GA
Опубликовано Dixie V. McCoy Вторник, 16 июля 2019 г.
Қоидага кўра, жамоатчилик вакиллари китларга ёрдам беришга уринмаслиги керак, чунки бу каби вазиятлардан кейин одатда улар касал бўлиб қолади ёки жароҳат олади. Аммо мазкур ҳолатда дам олувчилар қоидани четлаб ўтиб, ёрдам қўлини чўзди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар