23:57 / 22.07.2019
2 686

Қозоғистонлик болакай Роналду билан суратга тушди

Қозоғистонлик болакай Роналду билан суратга тушди
21 июль, якшанба куни Сингапурда бўлиб ўтган футбол бўйича Халқаро Чемпионлар Кубоги доирасидаги «Ювентус»—«Тоттенҳэм» учрашувида «бьянконерлар» захира ўриндиғида қозоғистонлик ёш мухлис пайдо бўлди. Бу ҳақда AZR Organization’нинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.

Фото: Twitter/@AzrOrganization

Болакай ўйин вақтида «кекса синьора» ҳужумчиси Криштиану Роналду олдига югуриб борди ва у билан суратга тушишга муваффақ бўлди. Роналду уни қолган футболчилар билан биргаликда «Ювентус» захира ўриндиғида ўйинни томоша қилишга таклиф этди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур беллашувда Турин клуби «Тоттенҳэм»га 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Роналду 60-дақиқада гол урди, бироқ кўп ўтмай захирага олинди. Унинг ўрнига Матеус Перейра ўйинни давом эттирди.

«Шпорлар»нинг ғалаба голига ҳужумчи Ҳарри Кейн 90-дақиқада муаллифлик қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонлик болакай Роналду билан суратга тушди