16:53 / 23.07.2019
2 897

Борис Жонсон Буюк Британиянинг янги бош вазирига айланди

Борис Жонсон  Буюк Британиянинг янги бош вазирига айланди
Бугун Британияда янги бош вазири ким бўлиши аниқланиши кутилаётган эди. Маълумотларга кўра, курашларда консерваторлар партиясидан бўлган Борис Жонсон ғалаба қозонган.

Консерватив партия энг кўп Жонсонга овоз берган (92 153). Унинг рақиби, амалдаги ташқи ишлар вазири Жереми Хант 46 656 та овоз тўплаган. Партия етакчилигига ким сайланса у автоматик тарзда бош вазирга айланади.

Жонсон 24 июлдан бош вазирлик ўрнини эгаллайди.

Борис Жонсон 1964 йил 19 июнда Нью-Йоркда таваллуд топган. Оксфорд университетининг Баллиол коллежида таҳсил олган. Журналист сифатида ҳам фаолият олиб борган. У аввал Лондон шаҳар мэри, Британия ташқи ишлар вазири лавозимларида ишлаган. Брекситнинг ашаддий тарафдори. Аввалги чиқишларида мамлакатни жорий йил октябь ойи охирига қадар Европа Иттифоқидан чиқариб олишга ваъда берган эди.

«Биз Brexit`ни амалга оширамиз», деди Жонсон сайловларда ғолиб бўлгани эълон қилингач.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Борис Жонсон Буюк Британиянинг янги бош вазирига айланди