11:04 / 24.07.2019
3 860

Хитой давлат кенгаши: Ислом дини шинжонлик уйғурларининг ихтиёрий танлови бўлмаган

Хитой давлат кенгаши: Ислом дини шинжонлик уйғурларининг ихтиёрий танлови бўлмаган
Фото: LiveJournal
Хитой давлат кенгаши томонидан эълон қилинган Оқ китобда Шинжон уйғурларининг исломни қабул қилиши ихтиёрий танлов эмас, диний урушлар натижаси эканлиги айтилди, деб хабар бермоқда “Daryo.uz” нашри.

«Шинжонга исломнинг кириб келиши Араб халифалигининг гуллаб-яшнаши ва исломнинг ғарбдан шарққа кириб келиши билан боғлиқ. Уйғурларнинг исломни қабул қилиши ихтиёрий танлов эмас, ҳукмдор синфларнинг таъсири, диний урушлар натижасидир», — дейилади ҳужжатда.

Таъкидланишича, бу мажбурлов уйғурларнинг исломни қабул қилиш ҳуқуқини камситмайди, аммо бу тарихий ҳақиқат ҳисобланади. «Ислом уйғурларнинг асл ва ягона дини эмас», — дейилади Оқ китобда.

Қўшимча қилинишича, бугунги кунда уйғурларнинг аксарияти бошқа динларга ҳам эътиқод қилади ёки умуман ҳеч бир динга эътиқод қилмайди.

БМТ томонидан 2018 йилнинг августида Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор туманидаги жазо муассасаларида камида бир миллион уйғурларнинг сақланиб келиши ҳақида маълум қилган. Хитой ТИВ эса бу маълумотларни сафсата ва сохта ахборот деб атаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой давлат кенгаши: Ислом дини шинжонлик уйғурларининг ихтиёрий танлови бўлмаган