Билл Гейтс дунёнинг энг бой кишилари рейтингида Louis Vuitton эгасини қувиб ўтди

  • 28 июль 2019, 22:12
  • 656
  • Дунё
  • Билл Гейтс дунёнинг энг бой кишилари рейтингида Louis Vuitton эгасини қувиб ўтди
    Билл Гейтс қисқа танаффусдан сўнг дунёнинг энг бой кишилари рўйхатидаги иккинчи ўринга қайтди. Louis Vuitton эгаси Бернар Арно бир неча кун иккинчи ўринни эгаллаб турди.

    Louis Vuitton ва Moet & Chandon каби брендлар эгаси бўлган Арнонинг бойлиги 100,7 млрд долларгача қисқарди – бу бир ҳафта аввалгига нисбатан 2,5 млрд долларга камдир. Гейтснинг бойлиги эса ўтган ҳафтадаги 102,9 млрд доллардан 104 млрд долларга етди. Бунга Microsoft акциялари нархининг ўсиши сабаб бўлди.

    Дунёнинг энг бой кишиси Жефф Безосни қувиб ўтиш учун Гейтс ҳам, Арно ҳам анча тер тўкишларига тўғри келади. Безоснинг бойлиги 162,9 млрд доллар атрофида. У собиқ рафиқаси Маккензи Безосга Amazon компаниясидаги улушининг чорак қисмини бермоқчи эканлигини айтди. Ҳаттоки бу улушини берганидан кейин ҳам унинг бойлиги Гейтсникидан 20 млрд долларга кўпроқ бўлади.

    » » Билл Гейтс дунёнинг энг бой кишилари рейтингида Louis Vuitton эгасини қувиб ўтди