
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху «Хэц-3» ракеталарга қарши мажмуанинг исроиллик ва америкалик ҳарбийлар томонидан Аляскада ўтказган синови акс этган видеони эълон қилди.
Тасвирларда ракеталарнинг учирилиши, сўнгра уларнинг «Хэц-3» мажмуаси билан уриб туширилиши акс этган.
Аввалроқ, Нетаньяху, синовлар муваффақияти «тасаввурни ҳам ортда қолдиргани»ни айтган эди. Унинг сўзларига кўра, синовлар сўнгги бир неча ҳафта ичида ўтказилган ва учта «илғор махфий» босқичдан иборат бўлган.
«Хэц-3» («Ўқ-3») ракеталарга қарши мажмуа Исроил ракеталарга қарши мудофаа тизимининг юқори бўғинини кучайтириш мақсадида икки мамлакат томонидан ишлаб чиқилмоқда. У қўлбола реактив снарядлардан тортиб, Эрон баллистик ракеталарига муносиб қарши тура олиши керак.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!בשבועות האחרונים ערכנו ניסויים סודיים פורצי דרך בטיל ״חץ 3״. הניסויים הצליחו מעבר לכל דימיון.
— Benjamin Netanyahu (@netanyahu) July 28, 2019
היום יש לישראל את היכולות לפעול נגד טילים בליסטיים שישוגרו נגדנו מאיראן ומכל מקום אחר. זהו הישג אדיר לביטחון ישראל.
יידעו כל אויבינו - גם בהגנה וגם בהתקפה - שאנחנו נוכל להם. pic.twitter.com/UhB1DZUsKf
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг