00:11 / 30.07.2019
2 601

Disney касса йиғимлари бўйича рекорд ўрнатди

Disney касса йиғимлари бўйича рекорд ўрнатди
Американинг The Walt Disney Company компанияси касса йиғимлари бўйича жаҳон рекордини ўрнатди.

Variety нашрининг хабар беришича, бу йил The Walt Disney Company фильмлари жаҳон прокатида аллақачон 7,67 миллиард доллар йиғди. Компания ўзининг 2016 йилдаги 7,61 миллиард долларлик рекордини янгилади.

Энг муваффақиятли фильмлар "Қасоскорлар: Интиҳо" (2,79 миллиард), "Капитан Марвел" (1,1 миллиард), "Оловуддин" (1 миллиард) ҳамда "Қирол шер" (962 миллион) бўлди.

Бундан ташқари, йил охирига қадар "Муз қалб 2", "Малефисента: Зулмат ҳукмдори" ва "Самовий урушлар: Скайуокер. Кун чиқиши" картиналари экранларга чиқади.

Аввалроқ "Қасоскорлар: Интиҳо" фильми кейинги ўн йилдан буён биринчиликни бермай келаётган "Аватар" фильмини ортда қолдириб жаҳон рекорди ўрнатганлиги хабар қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Disney касса йиғимлари бўйича рекорд ўрнатди