Фунт стерлинг қадри кескин тушиб кетди

  • 30 июль 2019, 07:00
  • 660
  • Дунё
  • Фунт стерлинг қадри кескин тушиб кетди
    Буюк Британия миллий пул бирлиги - фунт стерлинг қадри рекорд даражада тушиб кетди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар қилмоқда.

    Қайд этилишича, валюта курси 0,4 фоизга, 1,2 долларгача пасайган.
    Агентликнинг аниқлик киритишича, бу 2017 йил мартидан буён энг ёмон кўрсаткичдир.

    Айрим маълумотларга кўра, фунт қадрининг пасайишига Британия бош вазири Борис Жонсоннинг ЕИ таркибидан чиқишни ҳеч қандай келишувларсиз амалга оширишга қарор қилгани сабаб бўлган.

    Аввалроқ, Жонсон Brexit ташвиқоти учун 120 млн доллар сарфлаши хабар қилинган эди.

    » » Фунт стерлинг қадри кескин тушиб кетди