09:16 / 01.08.2019
2 736

Максим Галкин ёнғинларни ўчиришга даъват қилган россиялик юлдузларни иккиюзламачиликда айблади

Максим Галкин ёнғинларни ўчиришга даъват қилган россиялик юлдузларни иккиюзламачиликда айблади
Фото: Wikipedia
Россиялик комик Максим Галкин Сибирдаги ёнғинларни ўчириш «мода»си ҳақидаги пости учун ўзини оқлади ва жамиятни инфантил деб атади. У бу ҳақда Instagram саҳифасига жойлаштирган видеосида маълум қилди.

Аввалроқ, Галкин ўз саҳифаларида Сибирдаги ёнғинларга қарши курашишга чақирган замонавий блогерларни танқид қилган эди. Унинг фикрига кўра, улар носамимий ва ушбу «Сибирдаги ёнғинлар» мавзуси орқали машҳурликка эришишни истаган. Кўпгина ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари унинг бу постидан ғазабланди.

Қизиқчи ўзининг янги видеосида бундай ижтимоий фаоллик намоён бўлиши нуқтаи назаридан жамиятнинг инфантиллигини назарда тутганини айтди. Унинг сўзларига кўра, ўзининг замонавий муаммолар билан қизиқишларини кўрсатадиган ижтимоий тармоқ юлдузларининг иккиюзламачилигидан жирканади. «Бу билан, ўрмон ўчиб қолмайди»,— деб хулоса қилди у.

Галкин россияликларни бирор муаммо оқибатлари ҳақида хулоса чиқариш олдидан ҳамма нарсани яхшилаб ўйлаб кўришга чақирди, масалан, сайловлар пайтида фалокатнинг олдини олишга қодир бўлганларга овоз беришга. «Биз уч миллион гектар майдонни ўчира олмаймиз, ҳатто бизнинг амалдорлар томонидан ўғирланган барча нарсалар ғазнага қайтарилган тақдирда ҳам. Менимча, бу аниқ. Биз ўзимиз истагандай супер кучли эмасмиз»,— деди Галкин.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Максим Галкин ёнғинларни ўчиришга даъват қилган россиялик юлдузларни иккиюзламачиликда айблади