15:16 / 13.08.2019
3 334

Қодир Атамбоев Қўй-Тошдаги воқеаларни режалаштирилган фитна деб атади

Қодир Атамбоев Қўй-Тошдаги воқеаларни режалаштирилган фитна деб атади
Қирғизистон собиқ президентининг ўғли Қодир Атамбоев фикрича, Қўй-Тош қишлоғида рўй берган воқеалар ҳукумат томонидан режалаштирилган фитнадир. У бу ҳақда «Новые лица» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Аминманки, бу махсус режалаштирилган фитна. Ҳамма нарса шундай уюштирилганки, энди бари отамнинг бўйнига қўйилмоқда», - деди Қодир Атамбоев.
Ушбу версия фойдасига қаратилган бошқа далиллар орасида у Алмазбек Атамбоевни мажбуран қўлга олиш учун танланган вақтни айтди.

«Ҳужум учун танланган вақт... Ҳамма бу ерда одамлар сони ҳар доим максимал даражада кўп бўлишини билади», - деди собиқ давлат раҳбарининг ўғли.

Қодир Атамбоев сўзларига кўра, Қўй-Тош қишлоғида отасининг тарафдорларидан ташқари кўплаб бошқа шахслар - сохта тарафдорлар ҳам бўлган.

«Бизнинг тарафдорлардан ҳам бошқа шахслар чиқди. Вазиятдан фойдаланмоқчи бўлган сохта тарафдорлар пайдо бўлди», - деди собиқ давлат раҳбарининг ўғли, Алмазбек Атамбоев қароргоҳида 7-8 август кунлари бўлиб ўтган тартибсизликларни изоҳлаб.

Қодир Атамбоевнинг фикрича, бу одамлар отасига қарши гувоҳлик бериши мумкин.

«Энди бу маргиналлар озодликка чиқиш учун хоҳлаган нарсани айтиши, истаган шахсни айблаши мумкин, - дейди Қодир Атамбоев. - Икки ой давомида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов ҳибсхонасида ўтирган одамлар Батукаев иши бўйича отамга қарши қандай гувоҳлик берганини кўрдингиз. Ҳозир ҳам шундай бўлади».

Қўй-Тошдаги воқеалар пайтида Қодир Атамбоев онаси Раиса Атамбоева билан бирга Иссиқкўлда дам олгани айтилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қодир Атамбоев Қўй-Тошдаги воқеаларни режалаштирилган фитна деб атади