Суд Порошенкони «ёлғон детектори»да сўроқ қилишга рухсат берди

  • 14 август 2019, 11:55
  • 519
  • Дунё
  • Суд Порошенкони «ёлғон детектори»да сўроқ қилишга рухсат берди
    Фото: Униан
    Украина давлат тергов бюроси терговчилари суддан мамлакатнинг собиқ президенти Пётр Порошенкони «ёлғон детектори» ёрдамида сўроқ қилиш рухсатини олди, деб хабар беради «Дарё» нашри.

    «Суднинг қарори борлигига қарамай, сўроқни ўтказиш учун Порошенконинг ўзидан ҳам рухсат олиш керак. Шунингдек, полиграфдан фойдаланган ҳолда сўроқ фақат терговчининг хонасида, суд жараёнигача бўлган махфийликка риоя қилиниб ўтказилади», — дейди бюро матбуот котиби Анжелика Иванова.

    12 август куни Порошекни «Прямой» телеканалини харид қилишда солиқлардан қочганлик иши бўйича сўроқ қилинган эди. Собиқ президент терговчиларнинг саволига салкам 2 соат давомида жавоб берган. Суҳбатдан сўнг, идора раҳбари Роман Труба кейинги сўроқлар вақтида полиграфдан фойдаланилиши мумкинлигини билдирган. Ўз навбатида Порошенко бюрога ва терговнинг холислигига ишонмаслигини маълум қилган.

    » » Суд Порошенкони «ёлғон детектори»да сўроқ қилишга рухсат берди