Наргиз Зокирова Максим Фадеев билан шартномаси бекор қилинганини айтди

  • 14 август 2019, 11:07
  • 635
  • Дунё
  • Наргиз Зокирова Максим Фадеев билан шартномаси бекор қилинганини айтди
    Фото: Starface
    Хонанда Наргиз Зокирова Facebook’даги саҳифасида ўз ижодини кузатиб бораётганларга мурожаат қилиб, Максим Фадеев ва унинг MALFA продюсерлик маркази билан шартномаси расман бекор қилинганини маълум қилди.

    «Максим Фадеев 12 август куни хат олганимдан бошлаб бизнинг шартномамиз бекор қилинган ҳисобланади. Энди MALFA жамоаси аъзоси эмасман. Менинг бундан кейинги ижодий фаолиятим тақдири уларга боғлиқ эмас», — дейди хонанда.

    Наргиз Зокирова бундан кейинги асосий мақсади аввал режалаштирилган шаҳарларга гастрол сафарларига бориб, мухлислари олдида чиқиш қилиш эканлигини таъкидлаган. Шунингдек, Максим Фадеев билан ҳамкорлик вақтида яратилган қўшиқлар тақдири ҳозирча номаълумлиги, чунки муаллифлик ҳуқуқи Максимга тегишли эканлигини айтган.

    «Биз Максим билан бу масалани муҳокама қилиш учун учрашиш имконини топишга ҳаракат қилишда давом этамиз», — деган у.

    » » Наргиз Зокирова Максим Фадеев билан шартномаси бекор қилинганини айтди