12:24 / 16.08.2019
4 552

Қирғизистонда Раиса Атамбоевага нисбатан жиноий иш очилмоқда

Қирғизистонда Раиса Атамбоевага нисбатан жиноий иш очилмоқда
Қирғизистонда собиқ президент Алмазбек Атамбоевнинг рафиқаси Раиса Атамбоевага қарши жиноий иш очилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.
Қайд этилишича, бу ҳақда унинг ўзи мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносидан хабар берган. У ерда Алмазбек Атамбоевга эҳтиёт чораси қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Унинг қўшимча қилишича, ҳеч қачон сиёсат билан шуғулланмаган ва судларга иши тушмаган.
«Мен ҳаттоки қайси суд қаерда жойлашганини ҳам билмайман. Уйимдан маҳрум бўлишим мумкин, барча уйлар биздан тортиб олинмоқда», - дея маълум қилди у.

Маълумот учун, Бишкек шаҳар судида собиқ президент Алмазбек Атамбоевга нисбатан эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи бўйича мажлис ўтказилмайдиган бўлди. Судьялар Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносида йиғилиш ўтказишга қарор қилишган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистонда Раиса Атамбоевага нисбатан жиноий иш очилмоқда