16:53 / 24.08.2019
4 360

Forbes энг кўп ҳақ тўланувчи актрисалар рейтингини эълон қилди

Forbes энг кўп ҳақ тўланувчи актрисалар рейтингини эълон қилди
Фото: L’officiel
Америкалик актриса Скарлетт Йоханссон Forbes журналига кўра энг кўп ҳақ тўланувчи актрисалар рейтингида биринчи ўринни олди. «РИА Новости»нинг ёзишича, у 1 йил давомида 56 миллион доллар ишлаб топган.

Йоханссон ўтган йили ҳам рейтингнинг биринчи поғонасини эгаллаган. У 2017 йилнинг июнидан 2018 йилнинг июнигача 40,5 миллион доллар даромад олган.

Forbes’да қайд этилишича, Йоханссон учун энг кўп даромад келтирган рол «Қасоскорлар» фильми туркумидан бўлган «Қора бева» фильмидаги рус жосуси роли бўлган. Бу рол ижроси орқали актрисанинг даромади 4 бараварга ошган.

Нашрнинг ёзишича, унинг бу йилги даромадларининг катта қисмини Marvel оламидаги яна «Қора бева» ва «Қасоскорлар: Финал» фильмларидан олган гонорарлар ташкил этади.

Иккинчи ўринни «Америкалик оила» сериали юлдузи София Вергара эгаллаган бўлиб, 44,1 миллион доллар даромад олган. Риз Уизерспун ўтган йилги рейтингга нисбатан икки поғона кўтарилиб, учинчи ўринни эгаллаган. Forbes унинг даромадини 35 миллион долларга баҳолаган.

Рейтингнинг кучли бешталигидан 2018 йилнинг июнидан 2019 йилнинг июнигача олган даромади ҳисобга олинган Никол Кидман ва Женнифер Энистон ўрин олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Forbes энг кўп ҳақ тўланувчи актрисалар рейтингини эълон қилди