23:14 / 09.09.2019
3 755

Россия ҳукуматида АҚШ айғоқчиси ишлаган

Россия ҳукуматида АҚШ айғоқчиси ишлаган
Фото: Тимур ХАНОВ
Россия раҳбариятида АҚШнинг айғоқчиси бўлиб ишлаган россиялик фош бўлиш хавфи сабабли Россиядан олиб чиқилган. Айғоқчининг қутқарилиши бўйича махсус операция 2017 йилда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан қабул қилинишидан кейиноқ ўтказилган. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.

Таъкидланишича, Вашингтон Трамп Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Россиянинг ўшандаги АҚШдаги элчиси Сергей Кислякга махфий маълумотларни берган бўлиши мумкинлиги хавотири остида манбани Россиядан олиб чиқишга қарор қилган. The Washington Post нашридаги мақолага кўра, айғоқчи қўлга киритган махфий маълумотлар ИШИД фаолиятига тегишли бўлган.

Телеканалнинг қўшимча қилишича, айғоқчининг фош қилиниши мумкинлигидан ўз вақтида Барак Обама маъмуриятида ҳам хавотирланишган.

CNN’да таъкидланишича, АҚШ шу тариқа Кремлнинг ички иши ва Россия президентининг режаларидан воқиф қилувчи бош манбаларининг биридан маҳрум бўлган. Телеканалнинг АҚШ разведкасидаги суҳбатдошининг таъкидлашича, бундай айғоқчининг тайёрланиши кўп вақт олади, чунки Россияда хавфсизликка талаблар жуда юқори.

Жосуснинг олиб чиқилиши тафсилотлари ва шахси ошкор қилинмаган. Шунингдек, унинг ҳозирда қаердалиги ҳам номаълум.

Оқ уй ва Марказий разведка бошқармасида CNN’нинг бу хабари нокорректлиги айтилган. Шунингдек, АҚШ мансабдор шахслари орасидаги манбалар ҳам бу хабар бундай айғоқчилик ишида гумон қилиниши мумкин бўлганлар ҳаётини хавф остига қўйиши мумкинлиги айтилган.

30 августда Business Insider нашрининг АҚШ махсус хизматларидаги манбалари Трампнинг Россияни “Катта еттилик”ка қайтариш таклифи АҚШ президентининг Кремль манфаати йўлида ҳаракат қилишидан дарак беришини таъкидлаб ўтишган. “Трампни Россияни музокаралар столига қайтариш яхши бўлишига нима ундади? Бу қандай қилиб АҚШ миллий хавфсизлигига хизмат қилади?”, деб савол билан юзланган манбалардан бири.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия ҳукуматида АҚШ айғоқчиси ишлаган