16:48 / 12.09.2019
4 333

Туркманистонда тақчиллик сабаб товуқ тухумининг нархи кўтарилиб кетди

Туркманистонда тақчиллик сабаб товуқ тухумининг нархи кўтарилиб кетди
Фото: «Хроники Туркменистана»
Сўнгги бир неча ҳафтадан буён Ашхободдаги бозорлар ва давлат дўконларида товуқ тухумини топишнинг имкони бўлмай қолди, деб хабар беради «Дарё» нашри.

9 сентябрь куни тухум айрим давлат дўконларида пайдо бўлган, бироқ чекланган миқдорда ва фақатгина ёши катталарга сотилмоқда. Баъзи аёллар ўсмир фарзандларини ҳам тухум сотиб олишга олиб келмоқда, бироқ уларга рад жавоби берилгач, сотувчилар билан жанжаллар юзага келяпти.

11 та тухум солинган пакетнинг нархи 5 манат, яъни ҳар бири 45 тенгедан. Тақчилликдан аввал тухум 40 фоизга, яъни 33 тенгедан 45 тенгега қимматлашган. Шунингдек, товуқ оёқларининг нархи ҳам кўтарилиб, бир килограмми учун 8 манатдан 10 манатга ошган.

Давлат дўконларида тухум етишмовчилиги хусусий дўконларда ҳам нархнинг ошишига олиб келган. Бироқ уларда ҳам тухумни доим топишнинг иложи йўқ ва уларнинг донаси 1 манатдан сотилмоқда. Тақчилликка қадар хусусий дўконларда тухумнинг донасини 60 тенгега харид қилиш мумкин эди.

Эслатиб ўтамиз, Ашхободдаги давлат дўконларида тухум етишмовчилиги ёзнинг ўртасида бошланган эди. Август ойи ўрталарида донаси 33 тенгедан сотилган бўлса, кейинроқ нарх 50 тенгега қадар кўтарилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистонда тақчиллик сабаб товуқ тухумининг нархи кўтарилиб кетди