Эмомали Раҳмон сифатсиз қурилган уйлар учун қудасининг компаниясини кескин танқид қилди

  • 14 сентябрь 2019, 10:54
  • 1 715
  • Дунё
  • Эмомали Раҳмон сифатсиз қурилган уйлар учун қудасининг компаниясини кескин танқид қилди
    Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати
    Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 11 сентябрь, чоршанба куни Кўлоб шаҳрига сафарида Тожикистон алоқа хизмати раҳбари ва ўзининг қудаси бўлган Бег Сабур компаниясини танқид қилди. Бу ҳақда Fergana News хабар берди.

    Ташриф давомида президент 16 та объектни очган ва қурилиш ишлари сифатсизлигидан норози бўлган. У, айниқса расман Бег Сабурнинг ўғлига тегишли бўлган «Комил—2010» компанияси томонидан қурилган 13 қаватли уйни кескин танқид қилган.

    Фото: «Ахбор»

    «Бу ерда нима қурдинглар? Нимага қурилиш сифатига ҳеч қандай аҳамият бермаяпсиз? Ахир биринчи ёмғир ёки шамол бўлиши билан бино бузилиши мумкин!» — деган президент.

    Фото: «Ахбор»

    Хабарда айтилишича, Тожикистон алоқа хизмати раҳбарининг оилавий компанияси томонидан қурилган уй ҳеч қандай талабларга жавоб бермайди. Президент келишига бино деворлари сувалмасдан, ғишт устидан шошилинч бўялган. Айрим жойларда эса деворлар опалубканинг устидан бўяб юборилган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Эмомали Раҳмон сифатсиз қурилган уйлар учун қудасининг компаниясини кескин танқид қилди