20:48 / 19.09.2019
4 323

АҚШлик «Бақалоқ» суғур YouTube юлдузига айланди (видео)

АҚШлик «Бақалоқ» суғур YouTube юлдузига айланди (видео)
АҚШнинг Делавэр штатида «Бақалоқ» лақабли суғур нима кўрса тортинмасдан хоҳ помидор хоҳ бодринг бўлсин еб ташлайди, қизиғи у бу ишни камера олдида қилади. Суғурни интернет юлдузи деса ҳам бўлади, у ўғирлик қилаётган томорқа эгаси Жефф Пермар «Бақалоқ»нинг сабзавотлар ўмариши ҳақидаги видеоларни YouTube’даги каналга жойлаб туради. Ҳозирча кичик сабзавот ўғрисининг 3 мингдан ортиқ обуначилари бор. Бу ҳақда Daryo.uz нашри хабар берди.

Томорқа эгаси камерани бошқа мақсадда, зараркунандани топиб ундан қутилиш учун экин майдонига ўрнатганди. Бироқ, Пермар ўғрининг ўзини тутишидан ҳайратда қолди ва энди «Бақалоқ»нинг томорқага навбатдаги ташрифини ҳар сафар интиқ бўлиб кутади.

«Ҳайвонлар ва одамлар аслида бир-биримизга қўшни бўлиб яшаймиз. Шу сабабли томорқамдаги сабзавотларни кичик дўстим билан баҳам кўрмоқчиман», — дейди Пермарнинг ўзи.

YouTube’даги саргузашт видеоларининг тез-тез янгиланиб турганидан «Бақалоқ»нинг шўхликлари давом этаётганини англаш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШлик «Бақалоқ» суғур YouTube юлдузига айланди (видео)