Британияликлар Ҳабибни айиқ билан олишгани учун танқид қилишди

  • 20 сентябрь 2019, 09:13
  • 1 386
  • Дунё
  • Британияликлар Ҳабибни айиқ билан олишгани учун танқид қилишди
    Буюк Британиянинг PETA ҳайвонларни химоя қилиш жамияти аъзолари аралаш жанг санъатлари бўйича чемпион Ҳабиб Нурмагомедовни айиқ билан жанги тасвирланган видеоси учун танқид қилишди.

    PETAнинг Британия ваколатхонаси директори Элайза Аллен занжирланган ҳайвон билан курашгани учун Ҳабибни жирканч деб атади. Аллен Ҳабиб фақат жангга рози бўлган одамлар билан курашишини ва ҳайвонларга ҳурмат билан муносабатда бўлиши кераклигини айтди.

    Интернетда Нурмагомедовнинг мухлислари аёлнинг гапларини ғазаб билан кутиб олишди. Фойдаланувчилардан бирининг фикрича, Ҳабиб билан урушган айиқ яхши шароитларда яшайди: у партўшакда ухлайди, Ҳабиб билан бир хил овқатланади. Унинг фикрича, спортчи айиқ билан жиддий курашмаган, ўйнаган холос.

    Жангчининг ўзи ҳам видеога изоҳ берган: "Кейин мен отамдан: "У тишламайдими?" деб сўрадим. У жавоб берди: "Сен ҳам тишла, сенда ҳам тиш бор" деди. Шундай қилиб, менинг бутун ҳаётим мусобақаларда ўтди. Ёки ютасиз ёки ютқизасиз. Ушбу видео менинг бутун ҳаётимни акс эттиради".

    Хабиб Нурмагомедов - UFC енгил вазн тоифасидаги мутлақ чемпиони: у фаолиятидаги 28 та учрашувнинг ҳаммасида зафар қозонган. Охирги жангида у америкалик Дастин Порье устидан ғалаба қозонган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Британияликлар Ҳабибни айиқ билан олишгани учун танқид қилишди