Фото: Reuters
Германия полицияси франциялик «ўргимчак одам» Ален Роберни Майндаги Франкфурт шаҳрида осмонўпар бинога чиққани учун ҳибсга олди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, 57 ёшли альпинист шаҳардаги Skyper биносини забт этган. Полиция Робер баландлиги 153 метр бўлган бинонинг энг юқорисига 20 дақиқа ичида чиқиб-тушганидан сўнг ҳибсга олган. Унга нисбатан жамоат тартибини бузиш ва бинога ноқонуний тарзда кириш айбловлари қўйилиши мумкин.
Осмонўпар иншоотларга ҳеч қандай эҳтиёт чораларисиз кўтарилувчи Робер шу йилнинг январида Филиппиндаги GT International Tower биносига чиққани учун полицияси томонидан ҳибсга олинганди.
Робер 1994 йилдан буён дунёдаги машҳур баланд биноларга чиқиш билан шуғулланади. У ўтган давр ичида 130дан ортиқ иншоотларга чиққан бўлиб, улар орасида дунёда энг баланд Бурж Халифа ҳам бор. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди?
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади
Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар