Рамзан Қодиров Грознийдаги савдо марказида юз берган ёнғинни хурсанд бўлиб видеога олган шахсларни топишни буюрди

  • 29 сентябрь 2019, 08:18
  • 859
  • Дунё
  • Рамзан Қодиров Грознийдаги савдо марказида юз берган ёнғинни хурсанд бўлиб видеога олган шахсларни топишни буюрди
    Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Грознийдаги «Гранд Парк» савдо марказида юз берган ёнғин чоғида қувончини яширмаган барча шахсларни топишни буюрди. Бу ҳақда у аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш масалалари бўйича мажлисда кўрсатма берган, дея маълум қилади «Чеченистон бугун» ахборот агентлиги.

    «Биттаси турволиб тасвирга олади ва мамнунлигини яширмай хиргойи қилади. У нимадан хурсанд бўляпти? Кимдир мол-мулкидан, тирикчилигини ўтказиб, оиласини таъминлаб келган дўконидан маҳрум бўлганидами? Биз бировнинг кулфатидан қувончини яширмаганларнинг ҳар бирини топишимиз керак», — деди Қодиров.

    Чеченистон раҳбари ёнғин чоғидаги ёлғон хабарлардан ҳам норозилик билдирган. Унинг айтишича, аёллар фарёд солиб, кўз ўнгиларида куйиб битган савдо марказидан болаларнинг жасадини олиб чиққанлари ҳақида ҳикоя қилган аудиоёзувларни етказишган. «Диндан хабари йўқ, пасткаш одам бўлиш керак бундай нарсаларни ўйлаб топиб, тарқатиш учун», — дея таъкидлади Қодиров.

    Маълумот учун, Грознийдаги «Гранд Парк» савдо марказида ёнғин 19 сентябрь куни кечки пайт юз берган. Бу вақтда марказда 1000 га яқин киши бўлишига қарамай, ўт ўчирувчилар ва қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари туфайли ҳеч ким жабрланмаган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Рамзан Қодиров Грознийдаги савдо марказида юз берган ёнғинни хурсанд бўлиб видеога олган шахсларни топишни буюрди