date
views 2 561

Парижда 30 сентябрь - Миллий мотам куни деб эълон қилинди

Парижда 30 сентябрь - Миллий мотам куни деб эълон қилинди
Франция ўзининг собиқ президенти Жак Ширак билан видолашмоқда. Мамлакатда 30 сентябрь - Миллий мотам куни деб эълон қилинган, байроқлар туширилган.

Жак Ширакни хотирлаш учун 80 мамлакат раҳбарлари Парижга етиб келмоқда.

Париждаги ногиронлар собори олдида оммавий маросим бўлиб ўтди, унда фақат собиқ президентнинг яқинлари қатнашди. Дафн маросими қадимги Париждаги Сен-Сюльпис черковида бўлиб ўтади.

У ерда Ширакнинг қариндошлари, Франция президенти Эммануэл Макрон ва чет эл раҳбарлари иштирокида хотира маросими ўтказилади.
Жак Ширак Франция президенти сифатида 12 йил - 1995 дан 2007 йилгача ишлаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Парижда 30 сентябрь - Миллий мотам куни деб эълон қилинди