18:30 / 30.09.2019
2 662

АҚШ Конгресси Трампнинг Путин билан суҳбати мазмунини аниқлашга қарор қилди

АҚШ Конгресси Трампнинг Путин билан суҳбати мазмунини аниқлашга қарор қилди
Фото: Reuters
АҚШ Конгресси Разведка қўмитаси раиси Адам Шиффнинг маълум қилишича, Конгресс Дональд Трампнинг Россия президенти Владимир Путин ва бошқа давлатларнинг етакчилари билан телефон суҳбатини қўлга киритишга қатъий қарор қилган. Бу ҳақда NBC телеканалига таяниб, Дарё хабар берди.

Қўмита раҳбарининг сўзларига кўра, Трамп суҳбатлар чоғида АҚШ миллий хавфсизлигини таҳдид остига қўйган бўлиши мумкин. Бу турдаги шубҳа Трампнинг Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон суҳбати стенограммаси эълон қилингач, юзага келди.

«Ўйлашимча, биринчи ўринда Қўшма Штатлар хавфсизлиги туради ва президент ўз кампаниясининг фойдаси учун бошқа мамлакатлар етакчилари, хусусан, Путин билан суҳбат давомида хавфсизлигимизга путур етказган ёки етказмаганини аниқлаш лозим», — дейди Шифф.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Вакиллар палатасининг президент Дональд Трампга қарши импичмент жараёнини бошлаш қарорини америкаликларнинг 47 фоизи қўллаб-қувватламоқда.

28 сентябрь куни The New York Times газетаси Оқ уй Трампнинг бошқа мамлакатлар раҳбарлари билан суҳбати протоколининг эълон қилинишини қатъий чеклагани ҳақида хабар берган эди. Эндиликда Трампнинг суҳбатлари махфий компьютер тизимида сақланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Конгресси Трампнинг Путин билан суҳбати мазмунини аниқлашга қарор қилди