06:00 / 01.10.2019
3 036

Кличко ҳукумат, бош вазир ва Украина президенти маъмурияти раҳбарини судга берди

Кличко ҳукумат, бош вазир ва Украина президенти маъмурияти раҳбарини судга берди
Фото: EPA
Киев мэри Виталий Кличко уни Киев шаҳар давлат маъмурияти бошлиғи лавозимидан олиб ташлаш тўғрисидаги қарори учун Украина ҳукумати, бош вазир Алексей Гончарук ва мамлакат президенти маъмурияти раҳбари Андрей Богданни судга берди.

Кличко ўз даъвосида ҳукуматнинг уни лавозимидан бўшатиш тўғрисидаги президентга тақдимномасини ноқонуний деб топишни сўраган. Кличконинг таъкидлашича, унинг Киев шаҳар бошлиғи сифатидаги ваколатлари 2020 йил ноябрда тугайди.

Богданга қарши даъвосида эса у президент маъмурияти раҳбари вазирлар маҳкамасига уни лавозимидан бўшатишга асос бўлиб хизмат қилган хат киритиб ўз ваколатини суииистеъмол қилганини билдирган. Мэрнинг қайд этишича, бундай масалалар бевосита президент ва ҳукумат ваколатига киради.

Аввалроқ Украина ҳукумати Кличконинг Киев шаҳар давлат маъмурияти раҳбарлигидан бўшатилишини маъқуллаганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кличко ҳукумат, бош вазир ва Украина президенти маъмурияти раҳбарини судга берди