21:13 / 01.10.2019
2 923

Безос Американинг энг бой кишилари рўйхатида қаторасига иккинчи бор етакчи бўлди

Безос Американинг энг бой кишилари рўйхатида қаторасига иккинчи бор етакчи бўлди
Amazon онлайн-ритейлери асосчиси ва раҳбари Жефф Безос Американинг энг бой 400 кишиси рўйхатида қаторасига иккинчи бор етакчи бўлди. Бу ҳақда Forbes журнали хабар берди.

Нашр Безоснинг бойлигини 114 миллиард доллар деб баҳолади. Ўтган йили унинг бойлиги 160 миллиард доллар деб баҳоланганди.

Қайд этилишича, бизнесменнинг “йўқотиши” унинг хотини Маккензи билан “дунёдаги энг қиммат ажрашиш” деб ном олган ажрашиш жараёни якунлангани билан боғлиқ. Бизнесменнинг собиқ хотини унинг Amazon компаниясидаги улушининг чорак қисмини олди.

Энг бой 400 америкаликнинг тўлиқ рўйхати Forbes сайтида 2 октябрда эълон қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Безос Американинг энг бой кишилари рўйхатида қаторасига иккинчи бор етакчи бўлди