22:10 / 01.10.2019
2 487

Трамп Федерал захира тизимини доллар нархини ошириб юборишда айблади

Трамп Федерал захира тизимини доллар нархини ошириб юборишда айблади
АҚШ президенти Дональд Трамп Федерал захира тизимини (ФЗТ) доллар нархи ошиб кетишига олиб келган қарор қабул қилишда, натижада доллар бошқа валюталарга нисбатан норақобатбардош бўлиб қолганлигида айблади.

"Тахмин қилганимдек, Жей Пауэлл ва Федерал захира тизими долларнинг бошқа валюталарга нисбатан ўта кучайиб кетишига йўл қўйишди, натижада бизнинг ишлаб чиқарувчиларимиз бунинг салбий таъсирини ўзларида ҳис қилишмоқда", – деб ёзди Трамп Twitter саҳифасида.

Сешанба куни доллар курси жаҳондаги асосий валюталарга нисбатан ўсди.
Ушбу ҳафтада ФЗТ вакиллари, жумладан, тизим раиси Жером Пауэллнинг чиқиш қилиши кутилмоқда.

ФТЗ 17-18 сентябрь кунги йиғилиш якунига кўра базавий фоиз ставкасини йиллик 2-2,25 фоиздан 1,75-2 фоизгача туширди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Федерал захира тизимини доллар нархини ошириб юборишда айблади