
Дунёдаги энг ёш миллиардер, тадбиркор Кайли Женнер ўзининг йигити, рэп ижрочиси Трэвис Скот билан ажралди. Бу ҳақда ТМZ жуфтликка яқин манбаларга таяниб хабар берди.
Женнер ва Скотт икки йиллик муносабатлардан кейин ажралишга қарор қилишган. Нашрнинг таъкидлашича, сўнгги марта ёшларни август ойининг охирида Калифорния штатидаги Санта-Моника шаҳридаги таътил пайтида Кайлининг туғилган кунини нишонлашганда бирга кўришган. Улар умумий қизи Сторми, оила аъзолари ва дўстлари билан вақт ўтказган.
Бироқ, шунингдек, улар бир-биридан умрбод ажралиб кетмаганлар, шунчаки «танаффус» қилишганлиги қайд этилган. Улар биргаликда болани тарбиялашда давом этадилар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар