18:07 / 03.10.2019
2 446

Фазога илк бор араб миллатига мансуб фазогир парвоз қилди

Фазога илк бор араб миллатига мансуб фазогир парвоз қилди
Ўтган ҳафтада Бирлашган Араб Амирликларининг илк фазогири Халқаро фазо станциясига парвоз қилди.
35 яшар Ҳаззаа ал-Мансурий Қозоғистондаги Бойқўнғир космик станциясидан учиб кетди. БАА қуролли кучлари собиқ учувчиси Мансурий амирликларнинг илк фазогири ҳамда Халқаро фазо станциясига чиқарилган илк арабистонликдир.

Муҳаммад Бин Рашид Фазо маркази ходими Амир Ал-Ғафрий Мансурийнинг парвози БААнинг фазони ўрганиш бўйича орзу ва ниятларига эришиш сари ташланган илк қадам эканлигини айтди. У фазо станциясида саккиз кун бўлиб, ушбу давр мобайнида турли тажрибаларни ўтказади.

Мансурий ўзи билан Қуръон нусхаси, БАА байроғи, оиласи суратлари ҳамда Дубай шайхи Муҳаммад бин Рашид Ал-Мақтум қаламига мансуб китобни олиб чиқди.

БАА Марс орбитасига узоқдан бошқариладиган мослама юборган илк араб давлати бўлишга бел боғлаган. Шунингдек, мамлакат 2117 йилгача Марсда илк инсонлар манзилгоҳини барпо этишни режалаштирмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Фазога илк бор араб миллатига мансуб фазогир парвоз қилди