12:05 / 05.10.2019
3 359

Алмазбек Атамбоевга “қонундаги ўғри” Азиз Батукаев иши бўйича айблов қўйилди

Алмазбек Атамбоевга “қонундаги ўғри” Азиз Батукаев иши бўйича айблов қўйилди
Фото: knews.kg
Бишкекнинг Первомайск туман судига “қонундаги ўғри” Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши бўйича жиноий иш йўлланди. Бу ҳақда Қирғизистон бош прокуратурасида маълум қилинган.

Ушбу иш тергови давомида Қирғизистоннинг собиқ президенти, ҳозирда ҳибсда ушлаб турилган Алмазбек Атамбоевга “Уюшган жиноий гуруҳ манфаати йўлида коррупцияни ташкиллаштириш” моддаси бўйича жиноятлар содир этишда гумон қилиниши ҳақида билдиришнома топширилган. Жиноий иш бош прокуратурага келиб тушган.

Прокуратуранинг маълум қилишича, ишнинг ўрганилиши натижаларига кўра Атамбоевга, собиқ бош прокурор Индира Жолдубаевага, Жазони ижро этиш давлат инспекцияси собиқ маслаҳатчиси Калибек Качкиналиевга ҳамда гематология маркази раҳбари Абдухалим Раимжановга айблов актлари топширилган.

Атамбоевнинг адвокати Сергей Слесарев айблов акти олингани, ҳозир уни ҳуқуқшунослар ўрганаётганини айтган.
“Айблов акти бош прокурор ўринбосари томонидан имзоланган. Шу ондан бошлаб бу 4 киши айбланувчи ҳисобланади”, деб айтган Слесарев.

Чечен миллатига мансуб жиноий авторитет Азиз Батукаев 1990-йиллар ўрталарида Қирғизистондаги энг йирик жиноий гуруҳ етакчиларидан бири бўлган. 2014 йилда у уйдирма важлар билан Қирғизистондаги турмадан муддатдан олдин озод қилиниб, Чеченистонга етказилган. Бу воқеа бир неча йиллар ўтиб Атамбоевга қарши жиддий далилга айланган. 2019 йил 9 августда Қирғизистон ички ишлар вазирлиги Атамбоевни Батукаевнинг ноқонуний озод этилишига алоқадорликда айблаган. Иш материалларида айтилишича, “қонундаги ўғри” турмадан шахсан Атамбоевнинг буйруғи билан озод этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Алмазбек Атамбоевга “қонундаги ўғри” Азиз Батукаев иши бўйича айблов қўйилди