
Ироқда ҳукуматга қарши намойишлар чоғида 42 киши қурбони бўлган.
Аввалроқ 33 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, ОАВ юзлаб жароҳатланганлар ҳақида хабар берган.
Тўққиз янги ўлимнинг ҳаммаси Носирия шаҳрида намойишчилар билан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўртасида тўқнашувлар вақтида бўлган.
Ироқликлар ишсизлик, ҳукуматнинг коррупцияси ва паст сифатли жамоатчилик хизматларига қарши митинг ўтказмоқда. Намойишчиларнинг аксарияти ёшлардир. Аксарият намойишлар Бағдод ва Ироқнинг жанубида бўлиб ўтмоқда.
Ироқдаги норозилик намойишлари бир неча кун давом этмоқда. Сешанба кундан бери полиция намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ва жонли ўқларни ишлатмоқда. Норозиликлар туфайли ҳукумат мамлакатнинг катта қисмида Интернетга киришни чеклаб қўйди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар