20:18 / 07.10.2019
2 915

Алмазбек Атамбаевни уй қамоғига ўтказиш таклифи рад қилинди

Алмазбек Атамбаевни уй қамоғига ўтказиш таклифи рад қилинди
Фото: Google Images
Қирғизистон собиқ прокурори Азимбек Бекназаров мамлакат собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни тергов изоляторидан уй қамоғига ўтказишни таклиф қилди. Бу ҳақда «24.кг»га таяниб Дарё хабар берди.

Собиқ прокурорнинг сўзларига кўра, у давлат раҳбари Сооронбек Жээнбеков билан вақтинчалик ҳукумат вакиллари учрашувида Алмазбек Атамбаевни қўйиб юборишни таклиф қилган.

«Қирғизлар ҳеч қачон ўз ҳукмдорини айблаб уни ҳибсда сақламаган. Бугунги янги тарихда бу жуда нохуш ҳолатга айланди. Мен Алмазбек Атамбаевга қўлланилган жазони уй қамоғига алмаштиришни таклиф этаман. Нима бўлган тақдирда ҳам у собиқ президент. Уни қамоқдан давлат резиденсияси ҳудудидаги «Oла-Арча-1» дала ҳовлисига кўчириш керак. Давлат резиденсияси қўриқланадиган ҳудуд ва у ерга ҳеч ким берухсат кира олмайди», — дейди Азимбек Бекназаров.

Шунингдек, собиқ прокурор унинг бу фикрларини вақтинчалик ҳукуматнинг ҳеч бир аъзоси қўллаб-қувватламаганлигини ҳам яширмади.

Ушбу таклифга Қирғизистон президенти Сооронбек Жээнбеков қандай муносабат билдиргани ҳақида берилган саволга Бекназаров Атамбаевни ҳибсга олиш давлат раҳбарининг режасида бўлмаганини айтиб жавоб қайтарди.

«Президент тергов органлари унинг терговга келишини кутгани, Атамбаевнинг Москвага бориб келишига ҳам тўсқинлик қилинмаганини айтди ва ‘Энди мен бунга аралаша олмайман, тергов ва суд қарор чиқаради’ деди», — дея Бекназаровнинг сўзларини келтирган нашр.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Алмазбек Атамбаевни уй қамоғига ўтказиш таклифи рад қилинди