АҚШда бир тонналик қовоқ етиштирилди (видео)

  • 08 октябрь 2019, 22:37
  • 900
  • Дунё
  • АҚШда бир тонналик қовоқ етиштирилди (видео)
    АҚШда оғирлиги кичик автомобил оғирлигидек келадиган қовоқ етиштирилди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.
    Коннектикут штатидаги Topsfield Fair фестивалида ғайриоддий катта қовоқ тақдим қилинди. Уни маҳаллий фуқаро Алекс Ноэль етиштирган.

    Қовоқнинг оғирлиги 1040,7 кгни ташкил қилиб, Ноэль у билан маҳаллий рекордни ўрнатган ва танлов ғолиби сифатида 8,5 минг долларлик мукофотни қўлга киритган.

    Бироқ ушбу қовоқ мутлақ рекордчи ҳисобланмайди. Гиннес рекордлар китобига энг катта қовоқ сифатида Бельгияда етиштирилган 1190,4 кглик қовоқ киритилган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » АҚШда бир тонналик қовоқ етиштирилди (видео)