07:10 / 17.10.2019
2 397

Нурсултон Назарбоевга Бокудаги саммитда Турк дунёсининг олий ордени топширилди

Нурсултон Назарбоевга Бокудаги саммитда Турк дунёсининг олий ордени топширилди
Фото: Reddit
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевга Бокуда ўтган Туркий кенгашнинг VII саммитида Турк дунёсининг олий ордени топширилди. Бу ҳақда Назарбоевнинг матбуот котиби Айдос Ўқибой Twitter’даги саҳифасида маълум қилган.

Май ойида Турк кенгашидаги давлатлар раҳбарлари Нурсултон Назарбоевни Турк дунёси тараққиётига қўшган ҳиссаси учун ушбу кенгашнинг умрбод фахрий раиси этиб сайлаган.

«Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга менга Турк кенгашининг фахрий раиси мақомини беришни таклиф этгани учун миннатдорчилигимни изҳор этаман. Шунингдек, ушбу таклифни қўллаб-қувватлаган барча давлатлар раҳбарлари ва уларнинг делгацияларига ҳам ташаккур. Ушбу мақом менинг ушбу халқаро ташкилотимизнинг ишида фаол иштирок этишимда масъулият юклайди», — дея қайд этган Қозоғистоннинг биринчи президенти.

Нурсултон Назарбоев саммитда Турк кенгашидаги давлатларнинг 2040 йилгача мўлжалланган тараққиёт дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилган.

«Менда иккита таклиф бор. Биринчиси — «Турк тараққиёти 2040» датурини ишлаб чиқиш. Ушбу ҳужжатда кенгашнинг узоқ муддатга мўлжалланган мақсадлари ва уларга эришиш йўллари акс этади. Иккинчи таклиф — Турк тилида сўзлашувчи мамлакатлар кенгаши номини ўзгартириш. Менимча кенгашни халқаро ташкилот даражасига чиқариш вақти келди. Шу сабабли кенгашни Турк давлатлари халқаро ташкилоти номига ўзгартириш мақсадга мувофиқ», — дея таъкидлаган Нурсултон Назарбоев.

Маълумот учун, Турк кенгаши 2009 йилда тузилган. Унинг таркибига Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия кирган. Ушбу кенгашда Венгрияга кузатувчи мақоми берилган. Кенгашнинг VII саммити ташкилот ташкил этилганлигининг 10 йиллиги муносабати билан ўтказилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нурсултон Назарбоевга Бокудаги саммитда Турк дунёсининг олий ордени топширилди