
Қозоғистонда жорий йилнинг бошидан бери чет элликларни ишга ёллаш учун 20 минг 938 та рухсатнома берилди. Бу ҳақда Қозоғистон меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазирлигига таянган ҳолда “Фергана” агентлиги хабар бермоқда.
Бу рухсатномалар асосан раҳбар ходимлар, мутахассислар ва малакали ишчиларга берилган. Икки мингдан ортиқ киши мавсумий ишларга жалб этилган.
Жорий йилда Қозоғистон компанияларига меҳнат мигрантлари асосан Хитойдан келди – 4,4 минг киши. Ўзбекистондан 2,3 минг, Ҳиндистондан 1,8 минг, Туркиядан 1,8 минг ва Буюк Британиядан 1,4 минг киши ишлаш учун келган.
Қозоғистон ички меҳнат бозорини ҳимоялаш мақсадида чет элдан ишчи ёллашга квота белгилаб қўйган. 2019 йилда бу квота иқтисодий фаол аҳолининг 0,54 фоизига ёки 48,7 минг кишига тенг бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар