17:52 / 18.10.2019
2 581

Барселона нега олов ичида қолди?

Барселона нега олов ичида қолди?
Каталонияда умуммиллий иш ташлаш бошланди: қатор трассалар ёпилди, митинглар бўлиб ўтмоқда, Барселона аэропортида элликдан ортиқ рейс бекор қилинди.
Иш ташлаш CSC ва Каталония учун танлов касаба уюшмалари томонидан ташкил этилган бўлиб, бунга Испания олий судининг ўн икки нафар сиёсатчига чиқарган ҳукми сабаб бўлди.

Айни пайтда норозилик акциялари, митинглар ва “Мустақиллик учун марш” ҳаракати боис қатор трассалар, жумладан Андоррага олиб борувчи ягона йўл ёпиб қўйилган. Барселонанинг Эль-Прат аэропортида 55та рейс бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Испания олий суди 12 нафар каталониялик сиёсатчини айбдор деб топди. Улардан тўққиз нафари исён кўтаришга алоқадорликда айбланиб 9 йилдан 13 йилгача озодликдан маҳрум қилинди. Бунинг ортидан Каталонияда норозилик намойишлари бошланиб кетди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Барселона нега олов ичида қолди?